foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 3-октябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзокалон Исмоилий МФЙ мажлислар залида “Тошкент шаҳри ҳудудида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларининг фаолиятининг ташкил этиш” юзасидан туманлар кесимида маҳсус ўқув машғулотларни ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошкармаси ходимлари, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таъсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корхоналарнинг Экоҳаракат вакиллари, Фукароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Мирзо Улуғбек тумани вакиллари, Маҳалла фуқоролар йиғинларидаги экологик жамоатчи инспекторлари иштирок этдилар.

Маълумот учун: Мирзо Улуғбек туманида жами 54 та Маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб шулардан 39 таси тадбирда иштирок этди ҳамда атроф муҳитга таьсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб 7 та корхона вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан семинар иштирокчиларига Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари учун Услубий қўлланмалар тарқатилди.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz