foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2010 йил 12 июль куни Олтинсой тумани “Пахтакор” қишлоқ фуқаролари йиғини маданият саройида маҳаллий аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари билан Сурхондарё вилояти чегарага яқин туманларининг атроф муҳитига ва аҳоли саломатлигига Тожикистон алюминий заводининг салбий таъсири масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда яқин атрофда жойлашган маҳаллалар аҳолиси, мактаб ва коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари, туман соғлиқни сақлаш бошқармаси, халқ таълими ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари, ногирон болалар ва бошқалар қатнашди.

7 июль 2010 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Сўфиён” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги “Ғайрат”, “Бирлик” ва “Олмазор” қишлоқлари аҳолиси томонидан “Чумчуқли жар” Ўзбекистон ва Тожикистон чегара постида митинг ва намойиш бўлиб ўтди. Намойиш Сурхондарё вилояти шимолий туманларининг аҳолиси саломатлиги ва атроф муҳит ҳолатига салбий таъсири таъсир этаётган Тожикистон алюминий заводининг фаолияти муаммоларини бартараф этиш учун маҳаллий аҳоли томонидан ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Дашнобод” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Сариосиё шаҳридан Тожикистон чегарасига олиб борадиган автомобиль йўлида 2010 йил 9 июль куни маҳаллий аҳоли томонидан митинг ўтказилди. Ушбу митингда 400 ортиқ маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик вакиллари, жумладан Экоҳаракат фаоллари, туман ҳотин қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқалар иштирок этди. Намойиш Сурхондарё вилояти шимолий туманлари аҳолиси саломатлиги ва атроф муҳит ҳолатига салбий таъсир этаётган Тожикистон алюминий заводининг фаолияти муаммоларини бартараф этиш учун маҳаллий аҳоли томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолларининг “Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонаси фаолиятининг атроф муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсирига  қарши Сурхондарё вилоятида оммавий тадбирлар ўтказишганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Мамлакатимиз экологларининг очиғи бу экологик фожиадан энг кўп азият чекаётган Сурхондарёдан янгараган ҳаққоний талаблари ана шу қисқа вақт давомида дунёдаги жуда кўпчилик оммавий ахборот воситал

Ўзбекистоннинг энг жанубий вилояти – Сурхондарёнинг қатор туманлари аҳолиси, атроф-муҳити мана 35 йилдирки қўшни Тожикистондаги алюминий заводидан чиқаётган заҳарли газдан азият чекмоқда. Бунинг оқибатида аҳоли ўртасида нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон айланиш органларида, оғиз бўшлиғида касалликлар кўпайганлиги қайд этилаётир. Айниқса, болалар ўртасида туғма касалликларга чалиниш ҳолатлари ошиб бораётганлиги ташвишлидир. Ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам жуда катта зарар етказилмоқда. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорлиги пасаймоқда. Сариосиё, Узун ва Денов боғларида етиштирилаётган меваларда инсон организми учун ўта заҳарли моддалар тобора кўпроқ учрамоқда. Буларнинг ҳаммаси бевосита ва билвосита Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги алюминий ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятига боғлиқдир. Чунки ушбу корхонанинг ишлаши оқибатида қарийиб 600 минг киши яшаётган ҳудуд атроф-муҳитига, атмосферасига ташланаётган ўта заҳарли фторли водороднинг аянчли оқибатлари Тожикистон раҳбариятини умуман ташвишга солмаяпти. Ҳолбуки, бир тонна фторли водород минг тонна ис газидан ҳам ҳавфли эканлигини кўпчилик яхши билишади.

logo_uz