foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2016 йил 25 февраль куни Экоҳаракат Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  “Экологик муаммоларни ҳал этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ўрни” мавзусида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси фаоллар залида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда Сурхондарё вилояти ва Республикамизнинг кўпгина жабҳаларида ўз фаолиятини юритиб келмоқдалиги ва экологик муаммоларнинг ҳал этилишида ўзининг ҳиссасини қўшаётганлиги тадбир иштирокчитларига сўзлаб берилди. 

2010 йил 16 июль куни Термиз шаҳри темир йўл вокзали атрофида истиқомат қилувчи маҳаллалар аҳолиси, Экоҳаракат фаоллари, академик лицей ўқувчилари, вилоят ва шаҳар медицина идоралари ходимлари ҳамда шаҳар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари намойиш ўтказишди. Иштирокчилар Москва-Душанбе йўналишидаги йўловчи ташувчи поезд ўтишига намойиш ўтказишди.

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Олтинсой саноат касб ҳунар коллежи тадбирлар залида “Экологик муаммоларни ҳал этишда  жамоатчиликнинг ўрни”мавзуисида давра суҳбати ўтказилди.

Сизларга маълумки, инсон соғлигининг албатта экология билан чамбарчас боғликлиги бор гап. Табиатда тирик жонзотларнинг соғлом яшаши учун экологик жиҳатдан қулай муҳит бўлиши шарт. Жумладан, нафас олинаётган ҳаво-тоза бўлиши, ичилаётган сув–зилол ва шифобахш, экин етиштириладиган тупроқ унумдор ва зарарланмаган бўлиши лозимлиги тадбир маърузачилари томонидан такидланди. Тадбир давомида ёшларга Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан амалга оширилаётган ислохатлар ҳақида батафсил сўзлаб берилиб шу жумладан вилоят ҳудудий бўлинмаси томнидан бир қанча тадбирлар амалга оширилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан саволлар берилиб уларга тўлалича жавоблар беришди.  

Ўзбекистоннинг жанубий вилояти – Сурхандарёнинг  Сариосиё, Узун ва Денов туманлари аҳолиси, атроф-муҳити қўшни Тожикистондаги алюминий заводидан чиқаётган заҳарли газдан азият чекмоқда. Бунинг оқибатида аҳоли ўртасида йод танқислиги, камқонлик, нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш, юрак–қон томир касалликлари кўпайганлиги қайд этилмоқда. Айниқса, болалар ўртасида туғма касалликларга чалиниш даражаси ортиб бораётганлиги ғоятда ташвишлидир.  

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар босма нашрлари, қатор интернет-сайтлар саҳифаларида сўнгги йилларда минтақадаги йирик саноат корхоналарининг ҳудудларга трансчегаравий зарар етказаётгани ҳақидаги масалалар кенг муҳокама этилмоқда.

2010 14 июль куни Қумқўрғон шаҳрида истиқомат қилувчи маҳаллалар аҳолиси, Экоҳаракат фаоллари, Халқ демократик партияси туман бўлими ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари намойиш ўтказишди. Намойишда 120 дан ортиқ киши иштирок этди. Иштирокчилар Қумқўрғон темир йўл бекати орқали ўтадиган Москва-Душанбе йўналишидаги йўловчи поезднинг бекатдан ўтадиган вақтида намойиш ўтказишди.

Хабар қилганимиздек, мамлакатимизнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудуди ҳисобланган Сурхондарё вилоятининг қатор туманларида «Тожикистон алюминий компанияси» давлат унитар корхонасининг минтақа экологиясига ва аҳоли саломатлигига кўрсатаётган салбий таъсирини камайтириш юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

2010 йил 13 июль куни Кумқўрғон тумани аҳолиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари ва Экоҳаракат фаоллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “Тожикистон алюминий компанияси” Давлат унитар корхонасининг Сурхондарё вилоятининг қатор туманлари, жумладан Қумқўрғон тумани атроф муҳитига ва аҳолиси саломатлигига салбий оқибатлари юзасидан суҳбат олиб борилди. Учрашувда Қумқўрғон шаҳарчаси аҳолиси, коллеж ва мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ҳалқ таълими бўлими ва бошқа идоралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

logo_uz