2019 йилнинг 23 январь санаси куни  Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ўзбекистон Экологик ҳаракти Сурхондарё вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан берилган топшириқлар ҳамда Экохаракатнинг дастурлари асосида тадбирлар олиб борилганлиги ва келгусидаги вазифалар хакида маълумот берди. Ўзбекистон экологик ҳаракатининг жойлардаги бўлинмаларига юклатилган вазифалар хусусида алоҳида тўхталди. Жумладан, Экоҳаракат таъсислигида нашр этилаётган ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бориш, ўтказилаётган тадбирларни сифатли ва самарадор бўлишини таъминлаш, ҳудудий бўлинма фаолиятида учраётган айрим камчиликларни бартараф қилиш ва бошқа кўплаб вазифаларни бажариш хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

Хусусан, ҳудудий бўлинма томонидан 2018 йил давомида олиб борилган фаолияти давомида бўлинма томонидан амалга оширилган тадбирлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида, жумладан, марказий матбуотга мақолалар бериш суст олиб борилганлиги, худудий бўлинма томонидан ўтказилаётган тадбирларда Кенгаш аъзоларининг фаолллиги етишмаётганлигини қайд этди.

Шундан сўнг, ушбу масала юзасиданКенгаш аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Масала муҳокамасидан сўнг кенгаш олдида турган вазифалар хусусида чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, хар бир кенгаш аъзолари, ҳар бир тадбирини ўтказишга ҳамда ҳар ҳафтада камида 1 марта оммавий ахборот воситаларига бўлинма раҳбари ва координаторидан ташқари 1 нафар Кенгаш аъзоси маъсул бўлиши, Экоҳаракатнинг вакиллик корхоналари билан тушунтириш ва суҳбатлар ўтказиш, 2018 йилга белгиланган давлат дастурига ўз вақтида таклифлар бериш, аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш юзасидан тарғибот ишларини ва аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда чиқиндиларни бошқариш юзасидан олиб борилаётган фаолиятлар юзасидан жамоатчилик экологик назоратини кучайтириш каби вазифаларни бажариш юзасидан келишиб олинди.

Иккинчи масала юзасидан маърузачи Тошкент шаҳрида 2019 йил 8 январдаўтказилган  Ўзбекистон Экологик партияси таъсис съезди ҳақида тухталди.  Хусусан, маърузачи ўз нутқида сеъздда Ўзбекистон Экологик партияси устави ва дастури,партия раҳбар органлари, марказий кенгаш аъзолари сайланганлиги хусусида гапириб ўтди.    Йиғилишда Ўзбекистон Экологик Ҳаракати дастури ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бўлинма фаолиятини кучайтириш, Ватанимиз равнақи йўлида жамоатчилик ишида фаол қатнашиш, хусусан, ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашда вилоят ҳокимлигига яқиндан кўмак бериш, туризм ва экотуризмнинг вилоятда ривожланишига ўз таклиф ва мулоҳазалари билан, бевосита фаолияти билан ҳисса қўшиш, аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиши мониторинги, чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш юзасидан давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини янада жонлантириш, аҳолининг, хусусан  ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш юзасидан келгусидаги вазифалар келишиб олинди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси