foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда 11 январь “Қўриқҳоналар ва миллий боғлар умумжаҳон куни” муносабати билан “Сурхондарёнинг ноёб ҳайвонот ва наботат олами” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан Сурхон давлат Қўриқҳонасининг жойлашган ўрни ва ундаги ҳайвонот олами, ўсимликлар дунёси ҳақида айтилди. Сурхон давлат Қўриқҳонаси Кўхитанг тоғининг Шарқий ёнбағирларида жойлашган Сурхондарё вилояти Шеробод туманига қарайди. Сурхон давлат Қўриқҳонасининг умумий майдони 23802.38 га бўлиб унинг ҳудуди 8 бўлим, 10 айланма, 14 квадратга ажратилади. Сурхон давлат Қўриқҳонасининг муҳофаза қилиш ишларини самарали ташкил этиш, табиатга антропоген таъсирни камайтириш мақсадида асосий ҳудуди атрофида 16695 га майдонда буфер зона ташкил этилган.

Тадбир якунида мактаб ўкувчилари томонидан берилган саволларга тўғри ва аниқ жавоб берилди ва тегишли таклиф хамда мулоҳазалар бўлди.

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz