foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Сурхондарё вилояти худудий бўлинмаси ва вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда Узун туман“Маҳалла” фонди мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли қарори билан тасдиқланган “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги, “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги низоми талабларининг ижросини таъминлаш.мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспектори номзодлари учун ўқув семинари ўтказилди.

Жумладан Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари Эшбўри Зиёев Ўзбекистоннинг экологик сиёсати ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш тўғрисидаги билим ва кўникмаларини таркиб топтириш юзасидан маъруза қилди.

Жумладан ўз маърузасида тингловчиларнинг экологик маданиятини ошириш борасида назарий ва амалий билимларини шакллантириш, экологик таълим ва тарбия  билимларини ошириш ва касбий тайёргарлиги даражасини ривожлантириш бўйича малака ва кўникмаларини такомиллаштириш, табиатдан фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни режалаштириш методлари ҳақида билимларни шакллантириш ҳамда фикрлаш кўникмаларига эга бўлишлари, Республиканинг экологик ҳолати ва у билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш,  табиат ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ҳақидаги билимларни шакллантириш борасидаги тажрибаларини амалиётда қўллай билиш кўникмаларига эга бўлишлари юзассидан гапириб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси экологик хавфсизлик сиёсати Конституция, қонунчилик, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик концепцияси,  ўзбекистоннинг халқаро конқенциялари ва келишувлари асосидаги мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда атроф-муҳит ва  барқарор ривожланиш бўйича Рио-де-Жанейро ҳамда Йоханнесбург декларациялари, шунингдек етакчи  давлатларнинг қонунчилик тажрибаси хусусида,.Мустақиллик йилларида республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик базаси эскисидан кескин фарқли равишда қайтадан яратилиб, табиатни муҳофаза этишдаги маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув услубидан тежамкор ва экологик жиҳатдан асосланган бошқарувга ўтилиши. Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ташкил топиши.Мамлакатимизда экология соҳасига 2017 йилда янада кучайтирилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрелда имзоланган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони. Ўзбекистоннинг    “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси хуусида тушунча берди. Шунингдек, ўқув машғулотларида вилоят ДСЭНМ, ветеринария бошқармаси, вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари хам атроф мухитни мухофаза қилиш, санитар хавфсизлик, ветеринария муаммолари хусусида атрофлича тушунча бердилар Тадбирда якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги биохилма-хилликни сақлаш ҳамда ўрганишда қўриқхоналарнинг аҳамияти юртимиз ободончилиги экологик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz