foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

7.12.2018 йилда Сурхондарё Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан биргаликда Шўрчи тумани Агросаноат коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузуридаги 2018 йил 2 февралда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ҳисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 25-банди ижросини таъминлаш юзасидан ўқув семинар ташкил қилинди.

Бундан мақсад маҳалла ва қишлоқларни ободонлаштириш, кўкаламлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг экологик сиёсати ва аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш Ватанимизда яшаш шароитининг яхшилигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2018- йил 21 июлида 3041- сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторликка номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низомига асосан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни ўқув семинарлари бошланди ва Шўрчи тумани  номзодлари ўқитилди. Бундан ташқари Жамоатчилик экологик назорати қандай тамойилларга таянилиши хам семинарда таъкидланди Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият, хамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш тамойиллари таъминланиши кераклиги айтилди.

Семинар якунида аҳолининг экологик маданиятини ошириш бўйича жамоатчи инспекторлар  томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.   

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz