Куни кеча Сурхондарё вилоят Қизириқ туман ҳокимлиги фаоллар залида “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши,ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак”  мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда хорижий давлатлар амалиётида экология соҳасидаги сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим ўринга эга. Жумладан, дунёда 100 яқин  давлатларда экологик партиялар фаолият олиб боради.

Бугунги кунда кўплаб экологик партиялар мамлакатлар сиёсий майдонининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида вакиллик органларига ўринлар эгаллаш вазифаларини қўйиб, ўрин олгач, парламентда ўз олдидаги муштарак мақсадларни давлат сиёсати даражасида илгари сурадилар.

Ўзбекистон фуқароларининг бугунги ва келажак авлодларини қулай шароитда яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, барқарор ривожланишмақсадларида иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқаролар саломатлигини сақлашга йўналтирилган тизимли ўзгаришларга жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга даъват қиладиган сиёсий куч – экологик сиёсий партия тузиш таклифи маъқулланди ва ушбу партияга бирлашиш хохишини билдирганлар кўплигини такидлашди.

.

Тадбир якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги биохилма-хилликни сақлаш ҳамда ўрганишда, юртимиз ободончилиги экологик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси