Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида “Маҳалла – обод уйим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги кунга келиб одамларнинг табиатга бўлган муносабати кундан кунга ортиб бормоқда. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Ҳозирги кунда Орол муаммоси ҳам глобал муаммо сифатида қаралмоқда ва жуда кўплаб олимлар бу масалада бош қотирмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски қайсидир экологик муаммолар қайсидир маҳаллага ва қайсидир маҳалла ҳудудига бўлади. Демакки бугунги кунда ана шундай экологик муаммоларни олдини олиш учун маҳаллаларда “Маҳалла экологияси” ни жорий этиш. Барча маҳаллаларни экологик муаммолардан холис этиш учун маҳалла экологиясини ўрни беқиёслиги йиғилганларга тушунтирилди.

Тадбир якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги биохилма-хилликни сақлаш ҳамда ўрганишда қўриқхоналарнинг аҳамияти юртимиз ободончилиги экологик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси