foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Сурхондарё вилояти худудий бўлинмаси ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Сурхондарё вилоят Термиз шаҳридаги 3- умумий ўрта таълим мактабида “Ҳазонларни ёқиб юборишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Инсонларнинг саломатлиги атроф табиий муҳит ҳолатига боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мана бугунги глабаллашув жараёнида аҳолининг турмуш тарзининг ўзгариши ва саноат корхоналарининг ўсиши ва транспорт воситаларининг кўпайши атроф муҳитга чиқарилаётган чиқиндилар ва захарли газларнинг тўхтовсиз оқими узоқ вақт мобайнида асоратсиз қолиши мумкин эмас, аксинча атроф табиий муҳитда зарарли моддалар ёки ифлослантирувчилар тўпланиб, табиий экосистемаларни нобуд қилиб, сувлар ва тупроқни ифлослантириши билан биргаликда инсонлар соғлиғига, ўсимлик ва ҳайвонот оламига салбий таъсир кўрсатиб турли хил касалликларни келтириб чиқаради.

Дунё бўйича, йилига кўпчилиги захарли бўлган 200 минг тонна кимёвий моддалар чиқарилишини ҳисобга оладиган бўлсак, бизнинг соғлиғимиз қандай бўлиши мумкин?...

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, яшаш муҳитнинг зарарли омиллари таъсиридан ҳар йили 3 миллионга яқин 5 ёшгача бўлган болалар халок бўладилар.

Бугунги кунда дунё оммаси Ер аҳолиси ва глобал экосистемаларнинг захарланиш жараёнини тўхтатиш учун салмоқли саъий-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Бугунги кунда ҳазон ёқиш натижасида хавонинг заҳарланиши, шунингдек, тупоқ унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши инсонлар саломатлигига жиддий зарар етказилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2005 йил 28 декабр кунидаги 6-сонли йиғилиш қарори баёнининг 12-бандига асосан Галладан бушаган майдонларда сомон ва куз пайтида дарахт барг, хазонларнинг ёкилиши, кўп қаватли уйларнинг томларида махсус қурилмасиз очиқ аланга олдириб битум эритиш ва бошқа чиқиндилар ёқилишининг олдини олиш ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан чоралар кўриш йулга қўйилган.

Табиат  хилма-хил  кўринишлари  билан  инсонни  қуршаб  турган  моддий  оламдан  иборат.

Мактаб  ўқувчиларини  экологик  тарбияга  оид  тушунчалар билан  таништиришдан  мақсад-табиат билан ва  уни  асрашга  нисбатан  экологик  тарбияга  оид  назарий  билим, амалий  кўникма  ва  малакаларни  шакллантириш.

Она юрт табиатига хос бўлган миллий, умуминсоний аҳамият касб этувчи барча ҳодисалар, албатта, табиатни, уйғун, эстетик кўра билишда етарлича устуворликка эга. Шу боис, ўсиб келаётган ёш авлодда табиат бойликларини асраш ва кўпайтиришга юксак масъуллик ҳиссини тарбиялаш долзарб муаммо ҳисобланади.

Жамиятнинг бошланғич даврида инсон табиатга қарам бўлган. Унинг таъсиридан ҳимояланган. Табиатда содир бўладиган ҳар бир ҳодиса, инсон учун ғайритабиий, қўрқинчли бўлган. Аммо инсон ундан ўзи учун зарур нарсаларни олган.

Аҳоли сонининг кўпайиши, унинг талаб ва эҳтиёжлари ошиши, ўзи моддий неъматларнинг камайиши натижасида, инсон ўзи учун табиатдан оладиган нарсалар қийинлашди.

Бу жараён инсониятдан, узоқ ўтмишда, яшашнинг соғлом воситаларини ишлаб чиқишнинг муҳим шарти сифатида инсон мақсади ва қизиқишлари ундан аҳлоқий эмотсионал омилни кучли даражада жалб этишни талаб қилади. Зеро, тарихий тараққиёт жараёнида инсон табиат, атроф муҳитсиз, шахс сифатида ўзини англаши мумкин эмаслигини англайди. Инсон табиат билан узвий алоқада бўлиб, у ўзини табиат фарзанди эканлигини англай бошлайди.

Экологик маданиятни шакллантириш нуқтаи-назаридан инсоннинг табиатга эҳтиёткорона, тежамкорлик билан ёндошуви, унинг фаолияти оқибатида табиат компонентлари: сув, ҳаво, тупроқни ифлосланиши, табиат бойликларидан фойдаланишга инсониятнинг оқилона ёндашуви ёхуд табиат бойликларидан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўйилиши билан ҳам баҳоланади.

Азиз устозлар ва ўқувчилар 2018 йил кузги қишки мавсумда ҳазонрезгиларни ёқилишини олдини олиш бўйича бир неча тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.  Жойларда мониторинг кузатувлар йўлга қўйилган. Агарда хазонрезларни, бута, шох-шаббаларни ёқиб юбориш ҳолатлари юзага келса, зудлик билан тезкор экологик рейдлар уюштирилмоқда.

Бизнинг асосий вазифаларимиздан бири шуки, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол вояга етишишда асосий омиллардан бири бўлмиш уларнинг экологик маънавиятини шакллантириш, табиатга ошно қилиб тарбиялаш ва албатта, Ватанга фидоий фарзанд бўлишини таъминлашдан иборатдир. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz