Жорий йилнинг 19 октябрь куни Термиз давлат университетида “Экологик экспертиза-экологик муаммолар ечими кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Дарҳақиқат бугунги кунда табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабат, атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслар, табиат инъомларидан тежаб-тергаб фойдаланиш вазифаси инсоният олдида турган энг муҳим масала бўлиб қолмоқда.

Шундай экан табиатдан оқилона фойдаланиш, уни кўз қорачиғимиздек авайлаб-асрашимиз барчамизнинг бурчимиздир. Экологик экспертиза-экологик муаммолар ечими кафолати ва экологик экспертиза хулосаларини берилиш тартиби тўғрисида талабаларга тушунчалар бериш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона тежаб фойдаланиш, табиий бойликлар Ўзбекистон Республикасининг умуммиллий бойлиги ва у давлат муҳофазасида эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Республикамизда атроф муҳит муҳофазасига қаратилган ўндан ортиқ қонунлар, кўплаб қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги фикримизга ёрқин далил бўла олади.

Тадбирда якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги юртимиз ободончилиги экологик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси