foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 25 апрель куни Cурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Сурхондарё вилоятида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун” семинар ташкил этилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича (шаҳар, туман) ҳудудий кенгаш раисларининг ўринбосарлари, йирик саноат корхоналари вакиллари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят экология ва атроф муҳитнинг муҳофаза қилиш бошқармаси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакилларини экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлаш, фақатгина экотизимларни сақлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқалигина эришиш мумкин.

Бу борада атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида йирик саноат корхоналарида Экоҳаракат вакилларини жорий этиш вазифаси белгиланган эди. Мазкур устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Экоҳаракат томонидан экологик нуқтаи-назардан атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи I ва II тоифага мансуб 593 та йирик саноат корхоналарида,  жумладан Сурхондарё вилоятида 26 та саноат корхоналарида ҳам уларда фаолият олиб бораётган Экоҳаракат вакиллари рўйҳати шакллантирилди.

Уларнинг фаолиятига кўмаклашиш ҳамда жамоат экологик назоратини амалга ошириш мақсадида Экоҳаракат томонидан ўзбек, рус-тилларида 4 та услубий қўлланма тайёрланди. Экоҳаракат ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан вакилнинг ўзаро ҳамкорлиги механизми ҳамда Экоҳаракат вакиллариучун эсалатма ишлаб чиқилди.

Экоҳаракат вакиллари учун тайёрланган эслатмага мувофиқ Экоҳаракат вакиллари амалдаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини билиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хотиржамлиги соҳасидаги, шу жумладан корхонанинг асосий фаолиятидан келиб чиқиши мумкин бўлган экологик хатарларни олдини олиш талабларига риоя этилиши, корхонанинг лойиҳа ҳужжатларини ваколатли давлат органлари томонидан экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этиши ва бошқа бир қатор ваколатларга эга эканлиги тушунтирилди.

Тадбирда таъкидланганидек, экология соҳасидаги қонунлар бўйича маълумот берилди. “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар ННТ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ҳамда кенг жамоатчиликнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги мавжуд муаммолар ечимини топиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш  ва  экологик назоратни амалга оширишда фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни экологик назоратни амалга ошириш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги мониторинги соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва ролини аниқ белгилаб беради. Қонунда жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг иштироки аниқ белгилаб берилган.

Семинарда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, атроф муҳит соҳасидаги қонунлар талабларининг бажарилиши ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида аҳоли иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш Экоҳаракатнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг долзарб масалалари, ННТнинг жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тажрибалари  каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокамада сўзга чиққанлар экологик назоратни амалга оширишда жамоатчилик иштироки, экологик ҳолатни яхшилаш ишларига фуқароларни кенг жалб қилиш, ННТларнинг фаоллигини кучайтириш механизмларини ривожлантириш масалаларида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш бугунги кун талаби эканлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Йиғилиш якунида тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Экоҳаракат Сурхондарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси

logo_uz