foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалида “Экология соҳасидаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошираётган ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Экомулоқот” газетасида ёритилишини кучайтиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этувчиларга “Экомулоқот” газетасининг экологик муаммоларни ёритишда ва ёшларнинг экологик маданиятини шакллантиришдаги аҳамияти, унинг бугунги кунда олиб борётган ишлари ва келгусидаги истиқболлари хусусида, экологик билимнинг шаклланишида тарихий омилларнинг роли ҳақида, бугунги кунда глобал, минтақавий, хусусан вилоятимиздаги маҳаллий экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари, хусусан, чиқиндиларни бошқаришдаги муаммоларнинг вилоятда яқинда ишга тушган, чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган йирик завод, “BIO EKO TEXNO” МЧЖ корхонаси мисолидаги ечими ҳақида атрофлича маълумот ва тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга экологик вазият ёмнолашган ҳудудда буқоқ касаллигининг профилактикаси ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, атрофлича тушунча берилди.

Шунингдек, юртимиз гўзал ва бетакрор табиати, ўзига хос табиат ёдгорликлари  ва табиий бойликлари ҳақида тушунча берилди. Уларни  муҳофаза қилиш ҳамда биохилма-хилликни сақлашнинг долзарблиги, экотизимлар, ландшафтлар, табиатга антропоген таъсир, сувларниннг ифлосланиши, ерларнинг шўрланиши ва бундай экологик муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикрлар баён қилинди. Узлуксиз экологик таълимни шакллантириш, ёш авлодни табиат муҳофазаси жонкуярлари сифатида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz