foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 2 апрель куни Тошкент аграр университетининг Сурхондарё филиалида “Экологик маданиятни оширишда таълим тарбия ўрни” мавзусида  давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирда иштирок этувчиларга Қишлоқ хўжалик маҳсулотарини етиштиришда амалга ошириладиган агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш, янги инновацион ғояларни амалиётларга татбиқ этиш, ёшларнинг экологик маданиятини шакллантиришда таълим тарбиянинг аҳамияти,шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги мавжуд экологик муаммолар, мелиоратив ҳолати ёмон бўлган Шеробод, Қизириқ, Термиз ва Музработ туманларидаги мавжуд ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар, вертикал ва ётиқ дренаж тармоқларнинг ерларнинг шўрланишининг олдини олишдаги ўрни ҳақида атрофлича тушунча бериб ўтилди. 

Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда биохилма-хилликни сақлашнинг долзарблиги, экотизимлар, ландшафтлар, табиатга антропоген таъсир, сувларниннг ифлосланиши, ерларнинг шўрланиши ва бундай экологик муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикрлар баён қилинди. Узлуксиз экологик таълимни шакллантириш, ёш авлодни табиат муҳофазаси жонкуярлари сифатида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

 

logo_uz