foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси фаоллар залида “22 март Бутунжаҳон сув ресурслар куни”га бағишланган “Сув ҳам англайди” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Ер юзасининг учдан икки қисми, яъни 74 фоизи сувдан иборат. Сув жуда кўп, аммо океан ва денгиз сувлари ўта шўр бўлгани учун, уларни хўжалик, ҳатто қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарида ҳам фойдаланиш мумкин эмас.

Сайёрамиздаги чучук сув миқдори жами 45000 километр кубга тенг. Ер куррасининг жуда кўп чучук суви музликлар қаърида жойлашган бўлиб, улар 24 миллион километр кубни ташкил қилади ёки музлар Ердаги ҳамма чучук сувларнинг 69 фоизини ўз қаърига тўплаган. Бунда чиқинди сувларнинг кимёвий, физик, бактериологик хусусиятлари мутлақо ўзгариб кетади, демак, ундай сувларни очиқ сув ҳавзаларига фақат зарарсиз ҳолатга келтириб ташлаш керак. Аммо, кўп ҳолатларда, улар чала тозаланиб, гоҳо, умуман тозаланмай, сув ҳавзаларига ташланади. Оқибатда, сув ҳавзалари сувининг оргонолептик, бактериологик ва кимёвий таркиби ўзгариб кетиб, оқар сувларга бошқа хусусиятлар беради

Шунинг учун ҳам, бугунги кунда аҳолини экологик тоза ичимлик суви билан, касал тарқатмайдиган сув билан таъминлаш энг асосий масала бўлиб қолмоқда. Гап шундаки, сув ҳавзаларининг суви ҳар томонлама ўзгарса, у юқумли ва юқумсиз касалликларни тарқатувчи омилга айланади. Йиғилганлардан табиат муҳофазаси жонкуярлари ишида жамоатчитликни фаол иштирок этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбирда якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги сув ва тоза сув манбаларининг аҳамияти бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz