foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси фаоллар залида Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятига бағишланган давра суҳбати  ўтказилди.

Экологик жиҳатдан қулай муҳитда яшайдиган аҳоли оиласида соғлом фарзандлар туғилиб, юксак камолатга эришиш учун етарли даражада шароитлар мавжуд бўлади. Тоғли ҳудудда яшайдиган аҳоли ўртасида кўп йил яшайдиган кишиларнинг кўплиги ҳам тоза ҳаводан нафас олиб, зилол сув ичиши сабалидир. “Экологик назорат тўғрисида” ги Қонуннинг қабул қилиниши амалиётган татбиқ этилиши шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида» ги Қонуни 2013 йил 23 декабрда қабул қилинган бўлиб, 4 боб, 27 та моддадан иборат. Қонунда Экологик назорат тушунчасига қуйидагича таъриф берилган. Экологик назорат атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизимини билдиради.

Шунинг учун ҳам, йиғилганлардан табиат муҳофазаси жонкуярлари ишида жамоатчитликни фаол иштирок этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбирда якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz