foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси фаоллар залида “Экологик муаммоларни ҳал этишда  жамоатчиликнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларни жалб қилиш шунингдек, чиқиндиларни тўплаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш, уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий механизмларни жорий қилишга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.  Шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мухофаза қилиш, уларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолганларини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтиришдек давримиз учун ўта долзарб муаммоларни ҳал этишда бу каби тадбирлар янада самара бериши, юртимиздаги ноёб ҳайвонот дунёсини сақлаш уларни  муҳофаза қилиш ҳамда  экотизимлар, ландшафтлар, табиатга антропоген таъсир, экологик муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикрлар баён қилинди.

Тадбир якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги, юртимиз ободончилиги, ҳудудларда экологик  маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экоҳаракат Сурхондарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz