foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2010 йил 16 июль куни Термиз шаҳри темир йўл вокзали атрофида истиқомат қилувчи маҳаллалар аҳолиси, Экоҳаракат фаоллари, академик лицей ўқувчилари, вилоят ва шаҳар медицина идоралари ходимлари ҳамда шаҳар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари намойиш ўтказишди. Иштирокчилар Москва-Душанбе йўналишидаги йўловчи ташувчи поезд ўтишига намойиш ўтказишди.


Намойишнинг мақсади Тожикистон алюмин компанияси томонидан атмосфера ҳавосига заҳарли чиқиндиларни ташлаш оқибатида Сурхондарё вилоятининг шимолий туманларида вужудга келган экологик муаммоларига қўшни давлат хукуматини ва алюмин компанияси раҳбариятини эътиборини қаратиш.

Намойишчилар “Биз алюмин заводида ҳалқаро экологик экспертизаси ўтказилишини талаб қиламиз”, “Алюмин комбинати чиқиндилари йўқолсин!”, “Фарзандларимизни заҳарланишига йўл қўймаймиз!”, “Ўз манфаатларингизни аҳоли саломатлигидан устун қўйманг!”, “Келажак авлод соғлигини бугунги фойдангиз қўрбонига айлантирманг” ва бошқа шу каби қўшни малакат ҳукумати эътиборига қаратилган ўзбек, рус ва тожик тилларидаги шиорларни баланд кўтариб турдилар.
Алюмин компаниясининг атроф муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсири оқибатларини ўзида намоён қилувчи буклетлар поездаги йўловчиларига етказилди.
Намойишчилар “Биз атроф муҳитни ифлосланишига йўл қўймаймиз!”, “Алюмин заводи чиқиндилари йўқолсин!” ҳайқириқлар билан поездни кутиб олишди.
Намойишда 250 га яқин кишилар иштирок этди.
Намойиш жамоат тартибини бузмаган ҳолда бўлиб ўтди.

logo_uz