foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистоннинг жанубий вилояти – Сурхандарёнинг  Сариосиё, Узун ва Денов туманлари аҳолиси, атроф-муҳити қўшни Тожикистондаги алюминий заводидан чиқаётган заҳарли газдан азият чекмоқда. Бунинг оқибатида аҳоли ўртасида йод танқислиги, камқонлик, нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш, юрак–қон томир касалликлари кўпайганлиги қайд этилмоқда. Айниқса, болалар ўртасида туғма касалликларга чалиниш даражаси ортиб бораётганлиги ғоятда ташвишлидир.  


Жорий йилнинг март ойида Сурхондарё вилоятининг бир неча шимолий ҳудудларида кенг жамоатчилик ташаббуси билан “Тожикистон алюминий компанияси” Давлат унитар корхонасидан чиқаётган заҳарли чиқиндиларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида   Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари Сурхондарё вилоятининг Термиз, Узун, Сариосиё туманлари ёшлари, аҳолиси, соғлиқни сақлаш ходимлари билан учрашувлар ўтказган эдилар. Аммо вазият сезиларли даражада ўзгармаганлигини инобатга олиб Сурхондарё вилояти аҳолиси ушбу муаммоли масалаларни қайта кўтармоқда.
 2010 йилнинг 15 июль куни  Экоҳаракат фаоллари Денов тумани тиббиёт бирлашмасида “Сурхондарё вилоятининг экологик номақбул ҳудудларида яшовчи аҳолида  йод танқислигини эрта ташхислаш, профилактикаси ва аёллар репродуктив саломатлигини яхшилашда  қишлок врачлик пунктларининг роли” мавзуида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, олим ва мутахассислар билан учрашув ўтказдилар.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Нурия Айтджанова атроф-муҳит ифлосланишининг  аёллар репродуктив саломатлигига таъсири, репродуктив саломатликни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда қишлоқ врачлик пунктларининг ролини оширишнинг аҳамияти ҳақида айтиб ўтди.
Экоҳаракатдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Мамараҳимов атроф муҳит ифлосланиши аҳоли саломатлиги ва унинг иммун тизими ҳамда   генофондига салбий таъсир этаётганлигини таъкидлади. Шунинигдек депутат, иштирокчиларни алюмин заводи фаолияти натижасида атмосферанинг ифлосланиши ва тупроқнинг заҳарланишини олдини олиш борасида кескин чоралар кўриш ҳақидаги нуфузли халқаро ташкилотларга қарата йўлланаётган  мурожаатномани қўллаб-қувватлашга чақирди.  
 Унинг ҳамкасби, депутат Абдурахим Курбоновнинг таъкидлашича, аҳолиниг 40 % йод танқислиги касаллигига чалинган. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди, деди у. Инсонлар ўз фарзандларини соғлом, ҳар томонлама етук ва баркамол, жисмонан бақувват, илмли ва яхши мутахассис бўлиб вояга етишини исташи ҳақида тўхталар экан,  ҳудуддаги ҳозирги   экологик вазият  бу жараёнга тўсқинлик қилишини алоҳида таъкидлади.
Болалар поликлиникасииниг бош шифокори Каромат Жамилова йод танқислиги оқибатида аҳоли орасида юзага келаётган касалликларга алоҳида тўхталиб, буларнинг барчасига алюмин заводидан чиқаётган заҳарли ташланмалар сабаб бўлаётганлигини айтиб ўтди. Йиғилганларнинг олдига ёш оналар алам ва изтиробларини бўлишиш учун ўзлариниг ногирон фарзандларини кўтариб чиқдилар.
Туман халқ таълими бўлими мудири Саидмўмин Рахмоновнинг таъкидлашича, ҳозирда туманнинг 3 % дан ортиқ ёш болалари ногирондир. Бу кетишда 10-15 йилдан сўнг аҳвол нақадар аянчли тус олади, деди у. Нотиқ  Термиз давлат университети талабаларининг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга йўлланаётган мурожаатини қўллаб-қувватлашга барчани чақирди.
Тиббиёт фанлари номзоди Серко Каттаев ўтказган илмий тадқиқотларининг натижаларида тўхталиб ўтган ҳолда, Сурхондарё вилоятининг экологик носоғлом ҳудудларида яшовчи аҳолида  йод танқислигининг тарқалганлиги, йод танқислигининг репродуктив саломатликка таъсирини, унинг асоратларини кўрсатиб ўтди.   
Тадбир иштирокчилари Тожикистон алюминий компаниясининг атмосфера ҳавосига, атроф муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсири даражасини камайтириш бўйича кескин чоралар қўллашини сўраб ўз талабларини ёзма равишда мурожаатнома шаклида БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар номига йўлланадиган мурожаатномага  имзо чекдилар.
Учрашувда 200 дан ортиқ киши иштирок этди.

logo_uz