foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йил 26 январь куни Сирдарё вилояти маҳаллалари, давлат ва жамоат ташкилотлари атрофи, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончаларида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар Қаноти” фаоллари, экоҳаракат Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аьзолари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи етакчилари, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, давлат ва жамоат ташкилотлари ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Ҳалқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат.

2019 йил 26 январь умумхалқ экологик хайрия ҳашари куни Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлигида “Юртимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик” ғояси остида вилоятимиздаги барча маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик ҳашарлар ўтказилди.

“Юртимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик” умумий ғояси остида 170130 дан ошиқ ҳашарчилар иштирокида умумҳалқ экологик ҳашари ўтказилди. Ушбу ҳашарда 55600 дан ошиқ дарахтлар оқланди, 8160 дан ошиқ манзарали дарахтлар экилди, 7500 га яқин манзарали дарахтларга шакллар берилди, йўл четидаги 25300 м дан ортиқ бардёрлар оқланди, 53600 метр узунликдаги лотоклар тозаланди. Умумҳалқ экологик ҳашарига 398 та махсус техникалар жалб қилиниб, махсус техникаларда 120 тоннага яқин чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга чиқариб ташланди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳодимлари, Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, экоҳаракат фаоллари, Гулистон давлат университети профессор ўқитувчилари ва талабалари, умуман кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этган умумхалқ ҳашари давомида вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ноқонуний чиқиндихоналар фаолиятига чек қўйиш, дарё, сой, канал, ариқлар ўзанларини ва қирғоқ бўйларини, марказий ҳиёбонлар, маданият ва истироҳат боғларини, суғориш тармоқларини маиший чиқиндилардан тозалаш ҳамда ободонлаштириш бўйича ишлар ҳам бажарилди.

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz