2019 йил 16-январда ФЖШМҚМИ Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аьзолари ва экохаракат фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Ўзбекистон экологик харакати Марказий Кенгашининг 2019 йил 8 январда ўтказилган Пленуми Қарорини Кенгаш аьзоларига етказиш, Ўзбекистон экологик харакати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.     

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Экоҳаракат вилоят Кенгаши раиси О.Бегиев сўзга чиқиб, ҳудудий бўлинма томонидан  2018 йил давомида вилоятда атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштиришга жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этиш мақсадида 2018-йилда бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, ҳудудий бўлинма томонидан 2018 йил давомида жами 65 та тадбирлар ташкил этилганлиги, ушбу тадбирларда 5 мингдан ортиқ иштирокчилар қамраб олинганлиги, шунингдек ўтказилган тадбирларнинг қарийб  60 фоизи ОАВларда ёритилганлиги, ҳудудий бўлинма ходимлари ва фаоллари томонидан 2018 йил давомида жами 92 дан ортиқ ОАВларда чиқишлар қилинганлигига батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ҳисобот даврида ҳудудий бўлинма томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан, Сирдарё  вилоят ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоятдаги таълим муассасалари, ФЖШМҚМИ Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоятдаги сиёсий партиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошка ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятимизнинг барча ҳудудларида белгиланган устувор йўналишларда ёш авлод онгида Она табиат ва унинг бойликларига бўлган меҳр шафқат руҳини кучайтириш мақсадида кенг жамоатчилик, маҳаллалар фаоллари, олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежи талабалари ва мактаб ўқувчилари иштирокида “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини кучайтириш”, “Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш”, «Сирдарё вилоятида экологик ҳолатни барқарорлаштиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги”, “Сув ва сувдан фойдаланиш” , Экоҳаракат “Ёшлар қаноти”ни сиёсий партияларнинг “Ёшлар қанот”лари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, “Сирдарё вилояти ёшларда экологик маданиятини ошириш долзарб масала”, “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Олий ўқув юртларида узлуксиз экологик таълим ва ёшлар экологик маданиятини ошириш масалалари”, “Чиқиндихоналарда санитария гигиена талабларига риоя қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш давр талаби”, “Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва махалла фуқаролар йиғилишларининг ўрни”,  “Маҳалламиз ободми?”, “Кузнинг долзарб юмушлари” экологик рейд, 22 май – “Халқаро биологик хилма – хилликни сақлаш куни”га бағишлаб, 31 май – “Бутун жаҳон тамакидан воз кечиш куни”,“Биз ёшлар -соғлом турмуш тарафдоримиз”,   5 июнь Халқаро атроф – муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган  “Тоза хаво-табиат иноми” мавзуларида ва бошқа мавзуларда давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар, экоҳашарлар ташкил қилиниб ўтказилганлиги таъкидланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти  ҳудудий бўлинмасига  2018 йилда фуқаролар томонидан 18 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатлар асосида ҳудудий бўлинма томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратлари (экорейдлар) ўтказилган. Ҳудудий бўлинма раҳбари О.Бегиев мазкур рейдларда тегишли қонунларни бузган фуқароларга тозаликка риоя қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу экологик муаммоларни бартараф этишда фуқароларнинг фаоллигини ошириш зарурлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси  “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг мазмун моҳияти, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, атроф муҳитни мухофаза қилишга оид қонунлар, мазкур қонунлар бузилиши оқибатида солинадиган жарималар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда Кенгаш аъзоси Ш.Мамадецоев Экоҳаракат фаолияти самарадоргини янада ошириш, Экоҳаракатнинг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2019 йилга белгиланган иш режаси бандларини тўлиқ бажариш учун ҳамма бирдек  ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

- Кенгаш аъзосиМ. Аҳмедова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг 2019 йил 8 январдаги Пленуми бўлиб ўтганлигини, унда ҳудудий бўлинмаларга бир қатор вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юклатилганлигини, шунингдек, мазкур вазифаларни амалга оширишда Кенгаш аъзоларининг ҳам масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

- Ҳудудий бўлинма раҳбари, Экоҳаракат Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси Кенгаши раиси О.Бегиев ҳудудий бўлинманинг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси ва унда белгиланган тадбирлар, уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан биргаликда 2019 йилга мўлжалланган қўшма иш режаси бўйича ҳудудий бўлинмамиз вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиб, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг айниқса, ёшларнинг экологик таьлим-тарбияси, экологик маданиятини шакллантириш, янада ошириш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда .

Ҳудудий бўлинма Кенгаши раиси О.Бегиев худудий бўлинманинг иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида худудий бўлинма Кенгаши аъзоларини таркибини ўзгартириш масаласига тўҳталди. Кенгаш аъзолари саналган М.Юлдашев ва М.Шукуровалар ўрнига Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети Экология ва география кафедраси ўқитувчиси Кенжаев Азиз Абитқулович ҳамда Байдуллаев Бегалиларни сайлаш таклифини берди. Кенгаш аьзолари О.Бегиевнинг таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси