foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гулистон давлат университети талабалари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Сирдарё вилоятида экологик муаммоларни ҳал этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилган ҳолда   бу борадаги келажакда амалга ошириладиган ишлар режаларини  белгилаш. 

- Ҳозирги кунда олимларимизни кўплаб ташвишга солаётган муаммолар бу экологик муаммоларнинг ечимсиз холатлари ва муаммоларнинг олдини олиш чора тадбирларини инновацион ишлаб чиқишдан иборат бўлиб қолди. Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга. Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати бугунги кунга қадар турли ҳил давра суҳбатлари, акциялар, экоҳашарлар ва бошқа кўплаб тадбирларни ўтказиб келмоқда. Экологик муаммоларни келтириб чиқмасликнинг бирдан бир ечими бу экологик маданият ва экологик таълим тарбия эканлиги кенг тармоқли тушунчалар билан изоҳланмоқда. Оилада экологик маданиятни, маҳаллада экологик маданиятни, умумтаълим мактабларда экологик маданиятни шакллантириш, янада ошириш мақсадга мувофиқдир. Оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари аҳолининг экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракатига яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Экологик маданиятни шакллантиришнинг энг юқори маскани бу мактабгача таълим ва умумтаьлим мактаблари ҳисобланади. Турли экологик “Она табиатни асрайлик”, “Экология болалар назмида” мавзуларда кўрик танловларни янада савияли ўтказиш керак.   

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz