Жорий йилнинг 25 декабрь куни  Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар Маьнавият ва маьрифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида  “Гулистон экстракт ёғ”  АЖда амалга оширилаётган  ишлар бўйича жамоатчилик эшитувибўлиб ўтди.

Мазкур жамоат эшитувида Экоҳаракат Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Сирдарё Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Махсустранс ДУК, “Гулистон экстракт ёғ” АЖ ишчи-ходимлари, Сирдарё вилоят Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, талаба ёшлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаб чиқилаётган қонунлар ҳамда ушбу соҳадаги давлат дастурлари ҳақида кенг жамоатчликни хабардорлигини ошириш, шунингдек, мутасадди давлат органлари, ўрмон хўжаликлари, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари, барча корхона ва муассасаларнинг атроф муҳит муҳофазаси, сув ҳавзалари, ер ва биологик ресурслар ҳолатини яхшилаш ҳамда уларни чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш соҳасидаги амалдаги қонунлар ва бошқа қарорлар ижросини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан аҳолига ахборот беришларини таъминлаш, экологик муаммоларни олдини олиш ва уларни бартараф этишда аҳоли билан давлат органлари ҳамкорлигини кучайтириш ва кенг жамоатчилик кўмагини шакллантиришдан иборатдир.

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаоллигини ошириш, унинг хуқуқлари ва мажбуриятларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кенг тушунтириб берилди.  

Экоҳаракат Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси         

�аси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаоллигини ошириш, унинг хуқуқлари ва мажбуриятларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кенг тушунтириб берилди.  

 Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси