Жорий йилнинг 19 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Гулду қошидаги 1-академик лицейида Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Орол денгизи фожиасининг салбий оқибатлари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гулду қошидаги 1-академик лицейи ўқитувчи ва тингловчилари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Орол денгизи, унинг бугунги ҳолати ҳамда   ҳалокатдан қуткариш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумотлар бериш. 

Ҳозирги кунда Орол танглиги инсоният тарихидаги энг йирик экологик, гуманитар фожиалардан бири бўлиб, у ўта долзарб муаммога айланди. 35 минг йил муқаддам, Турон паст текислигида пайдо бўлган Орол денгизи майдони 64,5 минг кв. км, узунлиги 428 км, энг кенг жойи 235 км, сувнинг ўртача хажми 1064 км куб эди. Соҳиллари эса 80-100 кмга чекинди, яъни янги саҳро майдони «Орол қум» пайдо бўлди. Оролда 11 млрд. тонна туз ва чанг йи-ғилган бўлиб, йилига 15-75 млн тонна туз ва чанг осмони фалакка кўтарилмоқда ва узоқ-узоқ ҳудудларга етиб бормокда. Орол денгизи қуришининг иқлимга, ўсимлик ҳайвонот дунёсига ва инсон организмига таъсири катта.Орол денгизи атрофида иқлим ўзгариши ҳам руй бермоқда ва ёғин сочин таркибида зарарли тузлар кўпаймоқда. Қишда ҳаво ҳаракати 5-6 ҳарорат паст бўлмоқда. Катта майдонда (3 млнга) денгиз тагининг очилиб қолиши, чанг бўронларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Орол Дунё кўллари орасида Каспий, юкори кўл (Америка) ва Виктория кўли (Африка)дан кейин 4-чи ўринда эди.   1960 йил-лардан бошлаб Орол денгизи сатҳининг тез суръатлар билан пасайиши Марказий Осиёда жиддий тус олган салбий экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб кела бошлади. Ўтган асрнинг 50 йилларида Амударё ва Сирдарёдан денгизга ҳар йили 50-60 куб км сув қуйилар эди. Денгизда 7 ой давомида кема-лар қатнар эди. Унда Аральск ва Муйнак каби шаҳарлар ҳам мавжуд эди. Ахолиси асосан балиқчилик, чорвачилик, ондатра, нутрия урчитиш, сабзавот, полизчилик ва бошқа соҳалар билан шуғулланиб келган. Марказий Осиё ва Қозоғистонда суғориладиган ер майдонининг 60 – йилларидан бошлаб муттасил тарзда кенгай-тириш (35 йил мобай-нида Орол ҳавзасида 3 млн гектардан зиёд ер ўзлаштирилди), 50 дан ортиқ сув омборлари қурилди. Буларнинг барчаси оролнинг қуришига сабабларидан бири бўлди. Бу ҳам ўз навбатида туманнинг экологик вазиятига таъсир қилмоқда. Экологик, санитария ва гигиена шароитларнинг ёмонлашуви Орол бўйи аҳолиси ўртасида ҳар хил юқумли касалликларнинг кўпайшига сабаб булди. Шундай қилиб Орол денгизининг қуриши Марказий Осиё ва Қозоғистонда сифат жиҳатидан янги экологик вазиятларни вужудга келтирди.

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси