foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Халқ таьлими ходимларини малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Конституция ва атроф муҳит муҳофазаси” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ҳалқ таьлими ходимларини малакасини ошириш институти ўқитувчи ва тингловчилари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикаси Конституцияда атроф муҳит муҳофазасига қаратилган моддаларни  батафсил  изоҳлаб, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қабул қилинган қонунларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида маьлумотлар бериш ва ҳар бир инсоннинг бу борадаги бурч ва мажбуриятлари ҳақида  тушунчалар бериш,  ёшларнинг  экологик маданиятини юксалтириш. 

- Мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш мақсадида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Биринчи президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, "Биз мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий ва устувор қадрият сифатида қарор топтириш борасида ўтган давр мобайнида қонунчилик соҳасида ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конс­титуциямизда муҳрлаб қўйилган талаб ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир". Таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсоннинг камолоти, эркинлиги, юксак турмуш даражаси, фаровон ҳаёт кечириши ва фаол меҳнат қилиши учун шароит яратиш Конституциямизнинг мазмунини ташкил этади. Конституциямизнинг 29-моддасида фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги кафолатланган. Эркин фикрли шахслар эса янги демократик жамият қуришда асосий ўринни эгаллайди. Шунингдек, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бош­қаришда иштирок этиш ҳуқуқи (32-модда) ҳам асосий қонунимизда белгилаб қўйилган. Ўтган йиллар давомида Конституцияда белгиланган барча нормаларни рўёбга чиқариш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Шу ўринда, Ўзбекистон фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб берилган 32-модданинг қоидаларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг аҳамиятига кенгроқ тўхталмоқчиман. Мазкур ҳаракатга парламентнинг қуйи палатасида ўн беш ўриндан иборат квота ажратилиши фуқароларнинг Конституцияда белгиланган кўпгина ҳуқуқларини вакиллик ҳокимияти орқали ҳимоя қилишнинг янги воситаси бўлди. Бунда иккита муҳим жиҳатга эътибор қаратиш ўринли бўларди. Биринчидан, Конституциямизнинг 55-моддасида белгиланган ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир, деб белгиланган қоидани амалга оширишнинг янги воситаси яратилди. Иккинчидан, бундай ўзгариш замирида фуқароларнинг тоза муҳитда яшаш, табиатни келажак авлодга соф ҳолатда етказиб беришдек эзгу мақсад мужассам.

- Экологик муносабатларни тартибга солишнинг фундаментал асослари Бош қомусимизда акс эттирилган. Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинган барча ҳуқуқий ҳужжатларда барчанинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун олдида тенглиги мустаҳкамлаб қўйилган. Истиқлолнинг дастлабки йилларида иқтисодий ва экологик муносабатларда содир бўлган ўзгаришлар табиатни муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланишнинг ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида экологик қонунчиликни янада ривожлантириш учун зарур базани шакллантиришнинг конституциявий асосларини мустаҳкамловчи асосий қонунда ўз аксини топди. Давлат сиёсати нафақат жамият фаолиятининг иқтисодий, экологик ва ижтимоий соҳаларидаги  инқироз ҳолатини енгиб ўтишга, балки, мавжуд қонунчилик тажрибасини сақлаб қолиш ва экологик қонунчиликда пайдо бўлган янги йўналишлар ва амалиётлар мустаҳкамланишини таъминлашга йўналтирилди. Табиат ва унинг ресурслари ҳаётимизнинг асоси эканлигини назарда тутсак, экологик қонунчилик иқтисодиёт ва экологиянинг ўзаро боғлиқлигини ҳамда мамлакатимиз халқининг иқтисодий ва экологик манфаатлари бирикмасини илмий асослаш заруратини ҳамда табиат ва унинг ресурслари экологик жиҳатдан ҳаёт пойдевори сифатида, иқтисодий жиҳатдан фаолият пойдевори сифатида мустаҳкамлайди.Айнан ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда Конституцияда мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши мустаҳкамланган. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Ушбу конституциявий нормалар экологик-иқтисодий хусусиятга эга, чунки табиат кўп қиррали – ҳам инсоннинг яшаш муҳити, ҳам табиий ресурслар манбаи, ҳам экологик тизим ҳисобланади. Яъни, мазкур нормалар экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда асосий аҳамият касб этди. Мос равишда табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солишда, уларга мулкдорлик, табиат объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шароитлар мустаҳкамлашда, табиатдан фойдаланиш, атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги иқтисодий, ташкилий ва назорат чоралар ва юридик масъулияти меъёрларига боғлиқ ҳуқуқий масалалар ҳал қилинди. Қонунимизда атроф муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланишни бошқаришда маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш,  маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш, маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш масалалари билан бир қаторда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи ҳам киритилган норманинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши муҳим роль ўйнади ва ўйнамоқда. Миллий экологик қонунчиликни ривожлантириш билан бир қаторда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги халқаро ва давлатлараро шартномалар, битимларга қўшилиш, уларни имзолаш борасида тизимли ишлар изчил амалга оширилди. Экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нафақат Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишга ўтишига боғлиқ ҳолда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича истиқболли вазифаларни ҳал этишга, балки мавжуд устувор экологик муаммоларни, шу жумладан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳам ҳал этишга қаратилган.

Ҳулоса тарзида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш, демократиянинг умумэътироф этилган принципларига, давлатчиликнинг тарихий тажрибасига, миллий қадриятларимизга асосланган ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда Конституциямизнинг аҳамияти беқиёс. Бунга ўтган йиллар давомида бажарилган кенг кўламли ишлар мисолида яна бир бор амин бўлдик. Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, ҳуқуқ ва эркинликларни янада тўлиқ кафолатлаш, ижтимоий адолат принципини рўёбга чиқаришда асосий қонунимиз биз учун бундан кейин ҳам мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб қолаверади. 

Экоҳаракат Сирдарё вилояти

ҳудудий бўлинмаси   

logo_uz