foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 20-ноябрь кунида Сирдарё вилояти “Баркамол авлод” марказида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Она табиат ресурсларидан оқилона фойдаланайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Баркамол авлод” маркази ҳодимлари, Гулистон шаҳар “Навбаҳор” МФЙ фаоллари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, аҳолини табиат ресурслари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан ҳабардор қилиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш, табиий ресурсларни келажак авлод эҳтиёжлари ва фаровонлигини таьминлашдаги аҳамиятини тарғиб қилиш.

Ўсимлик ва ҳайвонлар биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб, табиий ресурслар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. Биосферадаги ўзига ҳос барқарор мувозанат кўп жиҳатдан ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик ҳилма-ҳиллигининг мавжудлиги билан боғлиқдир. Ўсимликлар ва ҳайвонлар сайёрамизнинг генофонди ҳисобланади ва ҳар бир тур табиатдаги ўз ўрнига эга. Сайёрамизда 500 мингдан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. Инсон ва ҳайвонларнинг ҳаётида асосий озуқа ва кислороднинг манбаи бўлган ўсимликларнинг аҳамияти катта. Сўнгги йилларда инсоннинг ҳўжалик фаолияти натижасида биологик ҳилма-ҳилликка салбий таьсирлар кучаймоқда. Ўзбекистонда мавжуд 4500 га яқин ўсимлик турларининг 10-12%и муҳофаза талаб. Ўзбекистоннинг “Қизил Китоб” ига ўсимликларнинг 301 тури киритилган. “Қизил Китоб”-айрим вилоятлар,мамлакатлар ёки бутун дунё бўйича келажакда хавф остида турган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида маьлумотга эга бўлган расмий ҳужжатдир. Унинг вазифаси-жамоатчилик ва давлат ижроия муассасаларини табиат муҳофазаси муаммоларига жалб қилиш ва турлар генофондини сақлаб қолишга ёрдамлашишдан иборатдир. “Қизил Китоб” га киритилган ўсимлик ва ҳайвон турлари 4 та категорияга бўлинади;

1. Йўқолган ёки йўқолиш арафасидаги турлар;

2. Йўқолиб бораётган турлар.

3. Ноёб турлар.

4. Камайиб бораётган турлар.

- Экосистемаларда организмлар қанчалик ҳил-ҳил бўлса, унинг ташқи таьсирга чидамлилиги ҳам шунчалик ортади. Шунинг учун мавжуд биоҳилма-хилликни сақлаб қолиш табиатни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Биосферадаги мувозанатни сақлаб қолишда ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Бу  мақсадга эришиш учун ХIХ асрдан бошлаб қўриқҳоналар, миллий боғлар, буюртмахоналар ташкил қилиш фаолияти жадаллашган. 1992-йили Рио-де-Жанейрода “Биологик ҳилма-хилликни сақлаш” халқаро Конвенциясининг имзоланиши бошланган ва ҳозирда бу конвенцияга дунёнинг 170 дан ортиқ давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам қўшилган. Ўзбекистонда биологик ҳилма-ҳилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракат режаси қабул қилинган ва зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Биологик ҳилма-ҳилликни сақлаш ва улардан фойдаланиш алоҳида махсус ҳалқаро ва миллий даражадаги қонунлар орқали назорат қилинади. 

 - Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ўсимлик ва хайвонот дунёсига эга. Фан-техника ривожланиши натижасида инсонларнинг биохилма-хилликка салбий таьсири кучайиб бормоқда. Ўзбекистонда 4500 га яқин тур ўсимлик туридан 301 тури  муҳофаза талаб бўлса, ҳайвонларнинг 677 туридан 184 таси муҳофаза талаб. Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш, келажак авлодга ўз ҳолича етказиш мақсадида республикамиз ҳудудларида қўриқҳоналар, миллий боғлар, буюртмаҳоналар ва парваришҳоналар ташкил қилинган. Ноёб ва йўқолиб бораётган турларнинг муҳофазасига эьтиборни кучайтириш мақсадида 1966-йили Табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқи томонидан ҳалқаро “Қизил Китоб ташкил қилинган. “Қизил Китоб” Фақатгина хатар даракчиси бўлибгина қолмай, балки муҳофаза ҳаракатларининг дастури ҳамдир. Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш фақатгина турли давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик йўли билангина муваффаққиятли олиб борилиши мумкин. Ўзбекистонда ўсимлик ва ҳайвонлар қонун томонидан ҳимоя қилинади ва улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилиш учун ҳилма-ҳил тадбирлар ўтказилмоқда.

Маьрузачилар маьрузасидан сўнг, “Навбахор” маҳалласининг фаолларидан иборат 3 та команда тузилиб, команда иштирокчиларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида билим ва тушунчаларини синаб кўриш мақсадида экозаковат ташкил қилинди. Экозаковатда ҳар бир команда аьзолари жуда ҳам фаол қатнашишди. Тадбир сўнгида фаол қатнашган команда аьзолари тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.     

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси  

logo_uz