Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Сирдарё вилояти Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик таьлим тарбиянинг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, ФЖШМҚМИ вилоят бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти тингловчилари, экоҳаракат фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, таьлим муассасаларида узлуксиз экологик таьлим тизимини шакллантириш ҳамда ташкил этилаётган экологик таьлим тарбиянинг мазмун-моҳиятини таҳлил этиш, узлуксиз экологик таьлимнинг аҳамиятини тарғиб қилиш. Вилоятда узлуксиз экологик таьлим тизимини шакллантириш билан бирга тавсиялар ишлаб чиқиш.

Айтиш керакки, ёшларнинг табиат муҳофазаси борасидаги экологик таьлим тарбияни ошириш учун жойларда тез-тез экологик долзарб мавзуларда тадбирлар ўтказиб келинаяпти. Бу борада  Ёшлар қаноти фаолларининг кўмаги катта бўлмоқда. Айниқса, “Ёшларнинг ижтимоий ҳаётида Экоҳаракатнинг ўрни”,“Ёшларда экологик таьлим тарбияси ва маданиятини шакллантиришда Ёшлар Иттифоқи билан ўзаро хамкорлик истиқболлари”,   Экоҳаракат «Ёшлар қаноти» фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”, “Она табиатни асраймиз”ва шу каби давра суҳбати, учрашув ва мулоқотлар ёшларнинг нафақат экология борасидаги тушунчаларини бойитаяпти, шу билан бирга уларнинг бу борадаги дунёқарашларини кенгайтирмоқда, билимларини мустаҳкамламоқда. Шунинг учун ҳам экологик муаммолар ечими устида изланаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бораяпти. Турли экотанловларда ўз лойиҳаларини тақдим этаётган ёшлар орасида  ғолиб ва совриндорлар сафи кенгайиб бораётгани уларнинг экологик таьлим тарбияси, билими ва маданияти юксалиб бораётганидан далолатдир. Халқимиз азал‑азалдан ўсиб келаётган авлодни маънавий қадриятларга йўғрилган эзгу анъана ва урф- одатлар руҳида тарбиялаб, унда табиат бойликларига меҳр-муҳаббат уйғотишга, тежамкорлик ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишга алоҳида эътибор қаратган. Мактаб дастурлари ва дарсликлари орқали табиат, у билан боғлиқ ҳодисалар билан танишган ўқувчи коллеж ва академик лицейда бу борадаги билимларини мустаҳкамласа нур устига албатта аъло нур. Таълим муассаларида табиатни муҳофаза қилишга доир мавзуларда давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар, экологик акциялар ва бошқа тадбирлар ўтказилиб келинаяпти.

 - Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, мазкур йўналишда қонунларнинг мақсад –вазифалари ҳамда мазмун -моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдириш, шу орқали атроф-муҳит мусаффолигига эришиш мақсадида ёшлардан иборат ташкил этилган ташаббускор гуруҳларни билим ва малакасини оширишнинг ўрни ва роли муҳим. Аслида экологик таьлим тарбия ёш авлодга ота-боболаримиздан ўтиб келаётган қадриятларни сингдиришдан бошланади. Сувни беҳуда ишлатма, ҳар хил чиқиндилар билан ерни булғама, ноз-неъматларни исроф қилма, дов-дарахтлар шохини синдирма, гулу гиёҳни топтама, қушларга, ҳайвонларга озор берма қабилидаги панду насиҳатлар билан экологик билимимиз ва маданиятимиз ортиб боради. Ана шунда экологик ҳолатни соғломлаштириш, табиат муҳофазаси кундалик саъй-ҳаракатларимизнинг ўзагини ташкил этади. Чунки экологик таьлим тарбияга эга ёшлар бу борада муаммолар келиб чиқишига йўл қўймасликка ҳаракат қиладилар. Таълим муассасаларида бу борадаги изланишлар кўлами янада кенгайиб, ёшларнинг, талабаларнинг экологик таьлим тарбиясини оширишда салмоқли натижаларга эришилиши шубҳасиз. Экологик таьлим тарбия аввало инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик таьлим ва тарбиянинг илк кўринишидир. Халқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона  фойдаланиш, табиий тизимларнинг ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини  аҳолига, жумладан, ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш давр талабидир.

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси