foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Гулистон тиббиёт коллежи кичик мажлислар залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик барқарорликни сақлаш дунё ҳалқларининг долзарб муаммоси”мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси кенгаши аьзолари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Гулистон тиббиёт коллежи ўқитувчи ва фал ўқувчилари ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки ва фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришга эришиш. Аҳоли, айниқса ёшларга экологик барқарорликни сақлашда уларнинг ўрни атрофлича тушунтириш. Ёшлар  онгида атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ривожлантириш. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, ҳозирги вақтда турли ҳил экологик инқироз вазиятлари кузатилмоқда. Бунда инсон томонидан ўзгартирилган табиатнинг ижтимоий тараққиётга таьсирининг кескин ортиши кузатилмоқда.Инсоният тарихида экологик инқирозлар кўплаб кузатилган. Уларнинг натижасида миллионлаб гектар ерлар чўлга айланган, минглаб ўсимлик ва ҳайвон турлари қирилиб кетган, ўрмонларнингш майдони қисқарган, гуллаб яшнаган цивилизациялар инқирозга юз тутган. Атроф муҳитга катта кўламдаги салбий экологик ўзгаришлар XVII асрдан бошланган ва XX асрнинг бошларига келиб ер юзидаги экологик системаларнинг 20% бузилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб қисман ва тўла бузилган экосистемалар ҳиссаси 63% дан ошди. 1960-йиллар охирида ривожланган ғарб мамлакатларида атроф муҳитнинг ифлосланишига қарши кучли жамоатчилик ҳаракати вужудга келган, дастлабки экологик қонунлар қабул қилинган, мингга яқин экология ва ривожланиш масалалари билан шуғулланадиган ташкилотлар тузилди. 1968-йили 10 та давлатдан иборат “Рим клуби” деб номланган нодавлат ташкилоти тузилди. Клуб аьзолари инсониятнинг ҳозирги ва келажакдаги мураккаб аҳволини муҳокама қилиш ва инқироздан чиқиш йўлларини ўрганишни асосий мақсад қилиб олдилар. 1972 йил 5 июнда Стокголмда БМТнинг Атроф муҳит бўйича биринчи умумжаҳон Конференцияси ўтказилди. УВнда 113 та давлат вакиллари қатнашдилар. Конференцияда экологик йўналтирилган социал-иқтисодий ривожланиш ғояси олдинга сурилган бўлиб, уенга мувофиқ аҳоли турмуш даражасининг ортиши яшаш муҳитининг ёмонлашиши ва табиий системаларнинг бузилишига олиб келмаслиги ғоялари олдинга сурилди.

 - Барқарор ривожланиш деганда ҳозирги авлодлар ҳаёти эҳтиёжларини қондиришга зарар етказмасдан амалга ошириладиган ривожланиш тушунилади. Барқарор ривожланиш мазмун бўйича экологик ривожланиш тушунчасига жудаям яқиндир. Ривожланган давлатлардаги юқори ҳаёт даражасини таьминлаш табиий ресурслардан катта миқдорда фойдаланиш ва ўз навбатида атроф муҳитни кучли ифлослаш ҳисобига амалга ошади. ХХI асрга келиб, атроф муҳитга таьсир сурьати юқорилигича қолмоқда. Дунё океанининг ифлосланиши, чўллашиш, биологик ҳилма-хилликнинг камайиши, чучук сув етишмаслиги ва бошқа муаммолар тезкор чоралар кўришни талаб этмоқда. Аҳоли сонининг ўсиш суратлари юқорилича қолмоқда. 2000-йили АҚШда Минг Йиллик Саммити бўлиб ўтди ва унда “Минг йиллик Декларацияси” қабул қилинди. Минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича жахоннинг барча мамлакатларида саьй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.Ҳозирги вақтда табиат ва инсон ҳаётининг экологик хавф остида қолиш жараёни янада мураккаблашиб бормоқда. Атроф мухит ва жамият ўртасидаги алоқалар мувозанатининг бузилиши табиий ҳолатга путур етказмоқда. Ер юзи табиатининг барқарорлиги, турғунлиги ва унинг ўзига хос қонунларини инсоният томонидан бузилишининг асосий сабабларидан бири кишиларнинг атроф муҳит муҳофазаси ҳақидаги билимларининг етишмаслиги ҳамда табиатнинг келажакдаги экологик ҳолатини кўра билмасликларидир. Экологик таьлим-тарбияни ривожлантириш, жамоатчилик ролини ошириш, экологик теҳнологияларни жорий қилиш экологик барқарорликни таьминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.   

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz