foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти  тадбирлар залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  “Хазонрезгилик ва инсон саломатлиги”мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, куз фаслининг юмушлари ҳисобланган хазонларни йиғиштиришда кенг жамоатчиликни жалб қилиш. Ёшларга хазонларни ёқишдан атроф муҳитнинг ифлосланиши ва инсон саломатлигига зарар етказилиши ҳақида  маълумот бериш. 

 Иштирокчилар таъкидлаганларидек, ҳозирги куз фаслида табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, дов-дарахтлардан тушаётган ҳазонларни ёқмасдан уларни бир жойга тўплаб ерга кўмилса ҳам ерга озуқа бўлади ҳам ернинг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш учун ҳизмат қилган бўламиз. Кузнинг долзарб юмушларида албатта ҳар биримиз фаол қатнашишимиз ҳар биримиз учун муҳим ҳисобланади. Агарда ҳазонларни кўммасдан ёқиб юборадиган бўлсак атроф табиий муҳитга жуда катта салбий таьсир зиён келтирган бўламиз. Ундан ташқари, табиат бойликлари, табиий ресурсларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона  фойдаланиш,  табиий тизимларнинг ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларни  аҳолига, жумладан, ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш давр талабидир. Ёшларнинг табиат муҳофазасига бўлган муносабатини ўзгартириш, экологик билим ва тушунча ва маданиятини ошириш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб бориш, оилада оддий экологик қарашларни, боғчада илк тушунчаларни шакллантириш, мактаб, коллеж, лицейда билимларни бойитиш, мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаш лозим. Жойларда  кузнинг долзарб юмушларидан бўлган ҳазонрезги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш,ҳазонларни ёқишни олдини олиш,фуқароларни атроф-муҳитга бўлган муносабатини шакллантириш ёшларнинг ўрни ва аҳамияти, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда уларнинг ташаббусини ошириш мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш лозим. Ҳозирги вақтда табиий ресурслардан оқилона  фойдаланиш,  табиий тизимларнинг ўз ҳолича сақлаш борасидаги муносабатлар қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонуности ҳужжатларида фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган. Айни пайтда республикада атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликка оид 20 дан ортиқ қонунлар ва юзлаб қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Кўриниб турибдики, юртимизда соҳага оид қонунчилик базаси яратилган. Шундай экан, ҳар биримиз она табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишимиз қонуний бурчимиз эканлигини ҳар биримиз билишимиз лозим. Агарда ҳазонларни ёқсак ўзимиз ва жамиятимизга нисбатан жуда катта миқдорда зиён келтирган бўламиз ва ҳар-ҳил касалликларнинг вужудга келиши ва инсон саломатлигига салбий таьсир қилган бўламиз. Ундан ташқари, бундай бефарқлигимизга нисбатан масьул ташкилотлар томонидан қонунда белгиланган жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз атроф-муҳит тозалигига ва инсон саломатлигига бирдек масьул эканлигимизни ҳар доим ҳис қилиб яшашимиз даркор.   

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz