Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилояти худудий бўлинмасининг  2018 йил якуни ва 2019 йилдаги вазифаларига бағишанган Кенгаши йиғилиши ўтказилди.

ЙиғилишдаЭкоҳаракат Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари ва Кенгаши аъзолари, Экоҳаракат фаоллари, “Ёшлар қаноти” фаоллари,  Йиғилишнинг асосий мақсади Ўзбекистон экологик харакати Наманган вилоят худудий бўлинмаси Кенгаши аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар тахлили, 2019 йилда амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олиш, Ўзбекистон экологик харакати    Марказий Кенгашининг 8 январь кунги ўтказилган Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Пленумида қабул қилинган қарорларни ижроси таъминлаш ва 2019 йилдаги устувор вазифаларни амалга оширишда Кенгаш аъзолари ва экоҳаракат вакилларини фаолиятини янада   кучайтириш,экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилишда Кенгаш аъзолари томонидан кенг жамоатчиликни айниқса ёшларни  иштирокини таъминлашда фаол ташаббускор  бўлишларини таъминлашдан  иборат бўлди.  

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси