Куни кеча Наманган шаҳар “Сайхун” меҳмонхонасида “Ўзбекистон ОАВ ва ННТ вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш” мавзуидаги семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингни ўтказишдан мақсад сув масалалари бўйича  ОАВ ларида жамоатчиликнинг экологик хабардорлигини ошириш. Ушбу семинарда юртдошларимизни экологик муаммолардан фарқли ўлароқ сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш масаласи янада кенгроқ кўриб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси барқарор тараққиёт йўлидаги сув сиёсати устуворликлари, Ўзбекистонда сувдан оқилона фойдаланиш ва сув истемоли маданияти тамойиллари, сув масалалари бўйича жамоатчиликнинг экологик хабардорлигини оширишда ОАВ роли ва ахамияти, журналистик суриштурув, сув муоммоларини ўрганишнинг самарали усули тўғрисида,сув масалаларини хал этишда ОАВ ва бошқа фуқоролик жамияти иниститутларининг ўзаро ҳамкорлигини самарадорлигини муҳим ахамиятга эга эканлигини  тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси