Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Янгиқўрғон Иқтисодиёт ва транспорт коллежида  Иккиламчи қайта ишлаш куни муносабати билан “Чиқинди дейишга шошилманг” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

  Тадбирнинг асосий мақсади вилоятда  атроф-муҳитни мусаффолигига эришиш, аҳолини айниқса ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ва атроф мухитни мухофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшларга етказиш, чиқиндиларни  атроф мухитга зарарли  таъсири оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлар ва уларни юмшатиш чора тадбирларини тушунтиришдан иборат бўлди.  Давра сухбатида экологик роликлар намойиш этилди.

Талабалар атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фаол бўлишлигини,жойларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб  ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишлари экологик муаммоларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси