foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан Бутунжаҳон автомобиллардан холи куни муносабати билан Наманган шахар Транспорт ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежида «Экологик тоза транспорт-инсон саломатлиги гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

  Тадбирнинг асосий мақсади вилоятда экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилиш, уларни оммалаштириш, унинг инфраструктурасини ривожлантириш, бу билан атроф-муҳитни мусаффолигига хисса қўшиш, аҳолини айниқса ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ва атроф мухитни мухофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшларга етказиш, транспорт воситаларини атроф мухитга зарарли  таъсири оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлар ва уларни юмшатиш чора тадбирларини тушунтиришдан иборат бўлди.  Давра сухбатида экологик роликлар намойиш этилди.

Талабалар атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фаол бўлишлигини,жойларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб  ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишлари экологик муаммоларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz