foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Чортоқ туманидаги Педагогика коллежида Экоҳаракат ҳудудий бўлинма Кенгаши аъзолари,Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси Чортоқ тумани вакиллари, Давлат экологик экспертизаси  корхонаси вакиллари, Чортоқ тумани Педагогика коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида Чортоқ туманидаги Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий Низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сонли қарори билан тасдиқланган “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги ва “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги Низом  талабларининг ижросини таъминлаш мавзусидаги давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитга бўлган  мехр-муҳаббат туйғусини шакллантириш, экология соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ёшларга етказиш, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларни фаолиятини самарадорлигини оширишда ёшларнинг иштирокини кучайтириш, экологик муаммоларни салбий оқибатлари, муаммоларни олдини олишдаги мухим омиллар тўғрисида тушунтиришлар берилди.  

 Шунингдек Ҳудудий бўлинма қошида ташкил этилган аҳборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан  тўлақонли фойдаланган ҳолда муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.  

     Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz