foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Чуст тумани халқ тълими бўлими ҳамкорликда Фарғона водийсидаги “Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида “Депутат ва ёшлар” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитга бўлган  мехр-муҳаббат туйғусини шакиллантириш, экология соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ёшларга етказиш, экологик муаммоларни салбий оқибатлари, ўсимликлар ва хайвонот оламининг камайиб кетаётган турларини муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикисининг “Қизил китоби” нинг аҳамияти, “Қизил китоби” га киритилган ноёб хайвон ва ўсимликларни турлари, уларнинг муҳофаза қилиш омиллари тўғрисида тушунтиришлар берилди.   

Шунингдек Ҳудудий бўлинма қошида ташкил этилган   аҳборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан  тўлақонли фойдаланган ҳолда  муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.  

Тадбир якунида тадбирнинг фаол иштирокчилари Ўзбекистон экологик харакати Марказий Кенгашининг ва Наманган вилоят халқ таълими бошқармасининг “Ташаккурнома”лари билан рағбатлантирилди.

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz