foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси Наманган вилояти “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши билан  ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан “Вилоятнинг экотуристик ҳудудлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади Ёшларга вилоятдаги экологик табиий худудлар тўғрисида маълумотлар бериш орқали уларни муҳофазаси, экотуристик ҳудудларни аҳамияти ва вазифаси тўғрисида тушунтиришлар бериб бориш, келаётган ҳар бир сайёҳларга инвестиция нуқтаи назардан қараб, уларни вилоятда эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар яратиб, вилоятнинг  иқтисодий  салоҳиятини кўтаришга ҳаракат қилишимиз, шунингдек   худудий бўлинма қошида ташкил этилган   аҳборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан  тўлақонли фойдаланишлари тўғрисида тушунтиришдан иборат бўлди.

Ўқувчилар атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фаол бўлишлигини, жойларда туристик худудлар тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб,  ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишларини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz