Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Поп тумани Юқори Чодак боши  маҳалла фуқаролар йиғинида “Саёрамизни чиқиндилардан тозалаймиз” хафталиги муносабати билан “Табиий ҳудудларни асраш келажак учун” мавзуида давра суҳбати ва акция ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда жамоатчиликни иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни аҳолига етказиш, экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олиш, экологик муаммоларни салбий оқибатлари, чиқиндиларни тартибга солиш, очиқ сув ҳавзаларини  асраб авайлаш, очиқ сув ҳавзаларини ифлослантирилган ҳар бир ҳолат учун қонунда кўриладиган маъмурий чоралар, шунингдек   худудий бўлинма қошида ташкил этилган ахборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан  тўлақонли фойдаланган ҳолда муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ахолини фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси