2018 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан Наманган вилояти Тўракўрғон туманида “Экологик назоратнинг жамоатчи испекторларни фаолиятини янада самарали ташкил этиш” юзасидан  ўқув семинари ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда жамоатчиликни  иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ахолига етказиш,  экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда  жамоатчиликнинг иштироки,  экологик муаммоларни  салбий оқибатлари, очиқ сув хавзаларини  асраб авайлаш,  очиқ сув хавзаларини ифлослантирилган хар бир холат учун қонунда кўриладиган маъмурий чоралар, муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ахолини фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси