Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан  Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Чортоқ болалар санаторийси” да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27-йиллигига бағишлаб “Ватаним ифтихорим: уни табиатини асраш барчамизнинг бурчимиз”  шиори остида  давра сухбати ташкил этиб ўтказилди.

Давра сухбатининг асосий мақсади ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитга бўлган  мехр-муҳаббат туйғусини шакиллантириш, экология соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ёшларга етказиш, экологик муаммоларни  салбий оқибатлари,   атмосфера хавосини, очиқ сув хавзаларини ифлосланишини олдини олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга тўкилиши, хар бир содир этилган    холат учун қонунда кўриладиган маъмурий чоралар, шунингдек   худудий бўлинма қошида ташкил этилган   аҳборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан  тўлақонли фойдаланган ҳолда  муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.     Бундай тадбирлар орқали ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишлари билан бир қаторда уларда экологик билим ва маданият янада юксалади, атроф-муҳитга бўлган муносабати тубдан яхшиланади, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бўлган  мехр-муҳаббат туйғуси шакилланади.