foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Наманган вилоятидаги йирик корхоналарда фаолият юритаётган Экоҳаракат вакилларининг экологик билим ва кўникмаларини ошириш,атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фодаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини ҳамда амалдаги қонун хужжатлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш” юзасидан ўқув семинар ташкил этиб ўтказилди.

Ўқув семинарнинг асосий мақсади худудлардаги ва йирик корхоналардаги экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олиш, муаммоларни бартараф қилишда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлаш, бу борада корхоналардаги экоҳаракат вакилларини экологик билим ва кўникмаларини  янада юксалтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини ҳамда амалдаги қонун хужжатлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилди.

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш ораганларини мувофиқлаштириш  Наманган вилоят,  шахар ва туман  Кенгашлари ўринбосарлари ва корхоналардаги экохаракат вакилларига Ўзбекистон экологик харакати Марказий Кенгаши томонидан чоп эттирилган услубий қўлланмалар тарқатилди ва улар ўзларига тегишли бўлган маълумотларга эга бўлишди.  Семинар йиғилиши самарали ўтди.  

Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz