Наманган вилоятида “Тоза ҳаво-соғлигиммиз гарови” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди 2018 йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  аманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган шаҳар “Даштбоғ” МФЙинида“Тоза ҳаво-соғлигиммиз гарови” мавзуида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади атроф мухитни мухофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш ва ислоҳотларни ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлаш,маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилаётган давра суҳбатларини ахамияти, худудий бўлинма қошида ташкил этилган ахборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан тўлақонли фойдаланган ҳолда муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фуқороларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди. Маҳалла фаоллари атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни  штирокини таъминлашда фаол бўлишлигини,жойларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб аҳолини экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишлари экологик муаммоларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси