Куни кеча Наманган Давлат Университетида “Таълим-ишлаб чиқариш ва инновацион ҳамкорлик” мавзуида  давра сухбати ташкил этилди ва ўтказилди.

Давра суҳбатининг  асосий мақсади таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш,битирувчи талабаларни ишга жойлаш, экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда ёшларнинг иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга етказиш, экологик муаммоларни салбий оқибатларини тушунтиришдан иборат бўлди. Шунингдек битирувчи талабалар учун Ўрмон хўжалиги, вилоят ФВВ ва гидрометериология марказларида бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Талабалар бу давра суҳбатидан ўзлари учун керакли маълумотларни олдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси