foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 13 апрель санаси куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган туманидаги педагогика ва сервис коллежида  “Атроф-муҳитни асраш ёшлар нигоҳида” акцияси асосида "Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни” мавзуида  давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда ёшларнинг иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга етказиш, экологик муаммоларни салбий оқибатлари, атмосфера ҳавосини, очиқ сув ҳавзаларини ифлосланишини олдини олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга тўкилиши, хар бир содир этилган    ҳолат учун қонунда кўриладиган маъмурий чоралар, шунингдек ҳудудий бўлинма қошида ташкил этилган ахборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан тўлақонли фойдаланган ҳолда муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.  Шунингдек Ёшлар иттифоқи ва Экоҳаракат ўртасида тузилган мемориандумни мақсад ва вазифалари тўғрисида тушунтиришлар берди ва ҳамкорликда самарали иш ташкил этишни таъкидлаб ўтди.

Талабалар атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фаол бўлишлигини,жойларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишлари экологик муаммоларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz