foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят худудий бўлинмаси Наманган вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази билан ҳамкорликда “Экология болалар нигоҳида” Республика фестиваль – танловининг вилоят босқичини ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда ёшларнинг иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга етказиш, экологик муаммоларни салбий оқибатлари, атмосфера ҳавосини, очиқ сув ҳавзаларини ифлосланишини олдини олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга тўкилиши, ҳар бир содир этилган  ҳолат учун қонунда кўриладиган маъмурий чоралар, шунингдек ҳудудий бўлинма қошида ташкил этилган ахборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан тўлақонли фойдаланган ҳолда муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Ёшлар атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фаол бўлишлигини,жойларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб  ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишлари экологик муаммоларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz