foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят худудий бўлинмаси Наманган муҳандислик қурилиш институти “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” кафедраси билан ҳамкорликда ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, уларни табиатни муҳофаза қилиш ишларидаги иштирокини янада кучайтириш мақсадида Поп тумани Чодак қишлоғида жойлашган доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштирилган Ўрмон хўжалигига саёҳат уюштирилди.

Экологик саёҳат чоғида  талабалар  ўзларига экотуристик объектлар, ўрмон хўжалигидаги ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари уларни муҳофазаси тўғрисидаги маълумотларга  эга бўлишди. Бундай экологик саёҳатларни ташкил этилиши ёшларда табиатга, атроф-муҳитга бўлган муносабатлари тубдан яхшилашга уларни муҳофазасини кучайтиришга  қаратишдан иборат бўлди.   

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда ёшларнинг иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга етказиш,  экологик муаммоларни салбий оқибатлари, ўсимлик оламини асраб авайлаш, ўсимлик ва ҳайвонот оламига етказилган ҳар бир ҳолатларни олдини олишда ёшларни фаол бўлишларини, вилоятдаги ноёб экотуристик объектларни жойида кўриб ёшларга таништириб уларни муҳофаза қилишга жалб этишдан иборат бўлди.

Экоҳаракат Наманган

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz