Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Янгиқўрғон туманидаги иқтисодиёт ва транспорт қишлоқ ҳўжалиги  коллежида “Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда ёшларнинг иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга етказиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташланишини олдини олиш, муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини етказишдан иборат бўлди.    

Экоҳаракат матбуот гуруҳи