Жорий йилнинг 5 декабрь куни ФЖШМҚМИ Наманган вилоят худудий бўлинмаси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этиб ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Наманган шаҳрида атроф муҳитни асраб авайлашга қаратилган амалий ишларни кучайтириш, аҳолини экологик маданиятини ошириш юзасидан самарали ишларни олиб бориш, айниқса аҳоли томонидан кўча ва ҳиёбонларни ифлослантириш борасидаги муаммоларни бартараф қилиш юзасидан аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқиб тегишли тартибда профилактика кунларида муҳокама қилиб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 

Экоҳаракат матбуот гуруҳи