foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан Наманган шаҳридаги Юридик коллежида “Конституция ва Экология”  мавзуида  давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги экологик нормалар яъни X-боби инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларига бағишланган бўлиб, 43 моддасида  давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган (шу жумладан экологик) ҳуқуқларини кафолатлаши белгиланганлиги, мамлакатимизнинг асосий қонунида ижтимоий-сиёсий тусдаги нормалар билан бир қаторда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солувчи махсус экологик меъёрлар ҳам мавжудлиги чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг махсус экологик нормалари тизими жумладан фуқароларнинг экологик бурчи (50-модда); мулкдан фойдаланишнинг экологик талаблари (54-модда); давлат экологик сиёсатини амалга ошириш принципларини белгилаб берувчи нормалар (55-модда); ва маҳаллий ҳокимият органларининг экология соҳасидаги ваколатлари (100-модда) белгилаб берилганлигини тушунтирилди.

Тадбирда атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қатор қонун ва қонуний хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан алоҳида қонун қабул қилиниб мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг 80 ва 93 моддаларига ўзгартиришлар киритилганлигини ёшларга етказилди .

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz