Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи Норин туман Кенгаши Камалак болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган вилояти, Норин тумани Хақулобод шаҳрида “Кузнинг долзарб юмушлари” мавзусида  давра суҳбати ва ҳашар  ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда аҳолининг  иштироки, ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда фаол бўлишларини, маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва табиатни муҳофаза қилиш комиссияларининг ишини янада фаоллаштириш, куз мавсумида хазонларни ёқилишини олдини олиш, қиш мавсуми яқинлашаётганлиги сабабли дарахтларни кесилишига йўл қўймаслик бу борада аҳоли ўртасида тарғибот - тушунтириш ишларини янада кучайтириш  лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи