foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Тўрақўрғон туманидаги қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежида “Биргаликда табиатни асраймиз” мавзуида  давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирнинг асосий мақсади экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда ёшларнинг иштироки, экология соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга етказиш, куз фаслида хазонларни ёқилишини олдини олишда ёшларнинг иштироки, хазонларни ёқилиши оқибатидаги салбий ҳолатлар, ҳудудий бўлинма қошида ташкил этилган   ахборот ресурс марказида яратилган имкониятлар, у ердаги маълумотлар базасидан  тўлақонли фойдаланган ҳолда  муаммоларни бартараф қилишга кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда ёшларни фаол бўлишларини тушунтиришдан иборатдир.

Талабалар атроф муҳитни асраб авайлашда кенг жамоатчиликни иштирокини таъминлашда фаол бўлишлигини,жойларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориб ёшларни экологик билим ва маданиятини янада юксалтиришда ўзларини ҳиссаларини қўшишлари экологик муаммоларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдилар.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz